ЭЪЛОН: Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди аудиторлик ташкилотини танлаш мақсадида ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ!

 

 Аудиторлик хизматлари номиМолиявий-хўжалик фаолиятни ташқи аудитдан ўтказиш. 

 

Аудиторлик текшируви ўтказиладиган молия-хўжалик фаолият даври:      2019 йил.

 

Танловда иштирок этиш учун қуйидаги аудитор ташкилотларига рухсат этилади:

 

Фондларни ташқи аудитдан ўтказиш ҳуқуқига эга ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли реестрига киритилган;

 

Аудитор текширувларини ўтказиш учун лицензия ва суғурта полиси бўлиши;

 

Аудиторлик хизматларини кўрсатиш фаолиятида камида уч йиллик тажрибага эга бўлиши.

 

Аудиторлик ташкилотининг тижорат таклифи қуйидаги хужжатлар рўйхати билан тақдим этилади: 

 

Аудиторлик ташкилоти тўғрисида қисқача ахборот;

 

Аудитор ташкилотининг хат-аризаси;

 

Аудиторлик текширувларини ўтказиш учун лицензия ва суғурта полиси нусхалари;

 

Аудиторларнинг малака сертификатлари нусхалари;

 

Аудиторлик ташкилотларининг фаолиятини рейтинг бахолашда иштирок этганлигини тасдиқловчи ахборот;

 

Аудиторлик хизматларига тўланадиган тижорат таклифлари (хизмат хақлари);

 

Аудиторлик хизматини бажариш муддати; 

 

Аудиторлик хизматини кўрсатиш ҳақидаги шартнома лойиҳаси.

 

 Аудиторлик ташкилотларининг тижорат таклифлари ва тегишли хужжатларни топширишларининг охирги муддати - 2019 йил 4 октябргача.

 

Аудиторлик ташкилотларининг тижорат таклифлари ва хужжатлари қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади:

 

100027, Тошкент шаҳриҚоратош кўчаси, 1-уй

 

Маълумотлар учун алоқалар: тел.:71-238-69-45, 71-238-69-46.

 

 Веб-сайт: www.fgd.uz

 

 E-mail: info@fgd.uzuzfgvgb@mail.ru

 

 Белгиланган муддатдан кейин юборилган тижорат таклифлари танловда иштирок этмайди.