Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди аудиторлик ташкилотини танлаш мақсадида ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ!

 Аудиторлик хизматлари номи: Молиявий-хўжалик фаолиятни ташқи аудитдан ўтказиш.

Аудиторлик текшируви ўтказиладиган молия-хўжалик фаолият даври:    

2022 йил.

Танловда иштирок этиш учун қуйидаги аудитор ташкилотларига рухсат этилади:

- Ташқи аудитдан ўтказиш ҳуқуқига эга ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли реестрига киритилган;

- Аудитор текширувларини ўтказиш учун лицензияси мавжудлиги;

- Аудиторлик хизматларини кўрсатиш фаолиятида тажрибага эга бўлиши.

Аудиторлик ташкилотининг тижорат таклифи қуйидаги хужжатлар рўйхати билан тақдим этилади:

- Аудиторлик ташкилоти тўғрисида қисқача ахборот;

- Аудитор ташкилотининг хат-аризаси;

- Аудиторлик текширувларини ўтказиш учун лицензия нусхаси;

- Аудиторларнинг малака сертификатлари нусхалари;

- Аудиторлик хизматларига тўланадиган тижорат таклифлари (хизмат хақлари);

- Аудиторлик хизматини кўрсатиш ҳақидаги шартнома лойиҳаси.

 Аудиторлик ташкилотларининг тижорат таклифлари ва тегишли хужжатларни топширишларининг охирги муддати - 2022 йил 28 декабрь соат 18.00 гача.

Аудиторлик ташкилотларининг тижорат таклифлари ва хужжатлари қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади:

100027, Тошкент шаҳри, Қоратош кўчаси, 1-уй

Маълумотлар учун алоқалар: тел.:71-238-69-45, 71-238-69-46.

E-mail: info@fgd.uz

Белгиланган муддатдан кейин юборилган тижорат таклифлари танловда 

иштирок этмайди.

13.12.2022 й.