Конкурс на разработку и размещение информационных материалов в СМИ

КОНКУРС НА РАЗРАБОТКУ И РАЗМЕЩЕНИЕ ИНФОРМАЦИОННЫХ МАТЕРИАЛОВ В СМИ

Фонд гарантирования вкладов граждан в банках совместно с Центральным банком Республики Узбекистан в целях повышения финансовой грамотности населения и информирования общественности о защищенности банковских вкладов населения объявляет конкурс на разработку и размещение информационных материалов в СМИ

 

Основные требования к участникам:

Опыт работы в продакшн и рекламной деятельности минимум 1 год;

Техническая обеспеченность для осуществления производства видео и аудио роликов, оформления и редактирования баннеров, стендов и т.п.;

Возможность обеспечить размещение материалов на телевидении, радио,
в метро, ​​в социальных сетях и других СМИ.

Предпочтение будет отдаваться претендентам, имеющим в портфеле работы
в области социальных проектов и финансовой грамотности.

Коммерческие предложения принимаются до 15 декабря 2021 года по адресу: 100027, г. Ташкент, улица Коратош, дом 1.

За дополнительной информацией можно обращаться по:

Тел.:0-371 238-69-45,0-371 238-69-46;

Веб-сайт: www.fgd.uz.

E-mail: info@fgd.uzuzfgvgb@mail.ru

 

Предложения, переданные после указанных сроков, считаются недействительными и к
рассмотрению не принимаются.


Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди ўзбекистон республикаси марказий банки билан биргаликда банклардаги аҳолининг омонатлари қонун билан ҳимояланганлигини оавларида кенг оммага тарғиб қилиш ва бу билан аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича хизматларни тақдим этиш тўғрисидаги шартномани тузиш ҳуқуқи учун техник шартлар маълумотномаси

Умумий маълумот

Ушбу ҳужжатбанклардаги аҳолининг омонатлари қонун билан ҳимояланганлигини ОАВларида кенг оммага тарғиб қилиш ва бу билан аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишучун видео роликлар, баннерлар ва аудио эълонларни тайёрлаб бериш бўйича шартнома тузиш ҳуқуқи бўйича танлов ўтказиш учун мўлжалланган. Жалб қилиниши мўлжалланган хизматдан хизмат кўрсатувчилар талаб қилинган материалларни энг қисқа муддатда тайёрлаб бериш шарти билан фойдаланиш режалаштирилган.

 

1. Хизмат турлари

Банклардаги аҳолининг омонатлари қонун билан ҳимояланганлигини ОАВларида кенг оммага тарғиб қилиш ва бу билан бирга аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишбўйича ахборот материалларини тайёрлаб бериш, шу жумладан:

Ахборот шаклидаги (Жамғармаларни банкда сақлаш ва кўпайтириш, омонатни молиявий мақсадга эришиш учун йиғиш, омонат фоизлари ва суммасининг қайтарилиши давлат томонидан кафолатланганлиги, жамғармаларни молиявий пирамидага эмас, банк омонатига қўйган яхшироқлиги ва онлайн омонатлар мавзуларида) видео роликлар 5 та, давомийлиги ҳар биттаси 30, 15 ва 5 сониядан;

Ахборот шаклидаги (Жамғарма шакллантиришда банк омонатларининг ўрни, онлайн омонатлар, банкдаги омонатлар кафолатланганлиги мавзуларида) аудио эълонлар 4 та, давомийлиги ҳар биттаси 30 ва 15 сониядан;

Ахборот шаклидаги 40х25 см, 240х120 см ва 60х90 см ўлчамдаги (Омонатларни кафолатланганлиги, омонатнинг молиявий пирамидадан устунлиги, молиявий мақсадлар учун – Омонатлар ёрдамчи мавзуларида) баннер рекламаси дизайни ва печати. 40х25 см ўлчамда 2 хил мавзуда 640 та, 240х120 см ўлчамда 2 хил мавзуда 18 та, 60х90 см ўлчамда 2 хил мавзуда 40 та;

30 ва 15 сониялик видео роликларни “Миллий” телеканалининг прайм тайм вақтига бир ой давомида умумий ҳисобда 30 дақиқага жойшлаш. (Бунда: 1 ой давомида Душанбадан – Жумагача соат 19:00-19:59 оралиғида 30 сониялик – 15 марта, 15 сониялик – 7 марта, соат 20:00-20:59 оралиғида 15 сониялик – 7 марта, соат 21:00-21:59 оралиғида 30 сониялик – 15 марта, 15 сониялик – 7 марта, соат 22:00 – 22:59 оралиғида 15 сониялик – 7 марта, Шанба ва Якшанба кунлари соат 19:00-19:59 оралиғида 30 сониялик – 6 марта, 15 сониялик – 4 марта, соат 21:00-21:59 оралиғида 30 сониялик – 6 марта, 15 сониялик – 4 марта жойлаш зарур);

30 ва 15 сониялик видео роликларни “Ўзбекистон 24” телеканалининг прайм тайм вақтига бир ой давомида умумий ҳисобда 30 дақиқага жойлаш. (Бунда прайм тайм вақтларини “Миллий” телеканали вақтларига нисбатан танлаш зарур);

Барча видео роликларни аҳоли қамрови катта бўлган 100 дан ошиқ оммабоп ва Ўзбекистон ҳудудида ўз ўрнига эга бўлган телеграм каналларда айлантириш. (Бунда видео роликларнинг умумий кўриш сони 3 000 000 дан ошиши зарур):

Барча видео роликларни инстаграм ва фейсбук платформаларида таргет усулида, локация бўйича айлантириш. (Бунда видео роликларнинг умумий кўриш сони 2 000 000 дан ошиши зарур):

30 ва 15 сониялик аудио эълонларни Авторадио ва Водий садоси радиоларида айлантириш. (Бунда аудио эълонлар ҳар битта радиода бир ой давомида энг камида 150 мартадан айланиши зарур);

30 ва 15 сониялик видео роликларни ва баннерларни Тошкент метросига жошлаш (Бунда Чилонзор йўналишидаги барча бекатларга 2 тадан 204х120 см ўлчамдаги, 10 та поезднинг барча эшикларига 40х25 см ўлчамдаги, метрога тушиш қисмидаги 10 та пилонга 60х90 см ўлчамдаги баннерларни ёпиштириш, шу билан бирга 30 ва 15 сониялик видео роликларни алоҳида шаклда бекатлардаги 45 та монитор ва 8 та Лед экранларга жошлаштириш зарур)

 

2. Хизмат максади

Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг банклардаги омонатлари қонун билан ҳимояланганлигини аҳолига уқтириш орқали молиявий саводхонлиги даражасини ошириш, ҳамда аҳолининг маблағларини банк омонатларига жалб қилишни ва ишончни ошириш.

 

3. Лойиҳани амалга ошириш асослари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги “2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги ПФ-5992 сонли Фармони ижроси юзасидан жорий йил 5 июль куни Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш миллий стратегиясини амалиётга татбиқ этиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан тасдиқланган 2021-2023 йилларга мўлжалланган Молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш миллий стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг V йўналиши, Ўзбекистон Республикаси Президенти администрациясининг жорий йил 8 июлдаги 02-РА1-11479 сонли топшириғига асосан “Миллий валютадаги муддатли депозитлар ҳажмини 1,5 баробарга ошириш бўйича “Иш режаси””нинг 2-банди, Ўзбекистон Республикаси Марказий банк раиси томонидан жорий йил 19 июлда тасдиқланган Аҳолининг бўш турган маблағларини банк депозитларига жалб қилиш бўйича аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш юзасидан “Иш режа”нинг 5-банди қарорига мувофиқ.

 

4. Видeо, аудио ва баннерларга умумий талаблар

 

Мақсадли аудитория

12 ёшдан катта бўлган аҳоли қатлами

Материаллардан фойдаланиш

Видеолар қуйидагилар орқали намойиш этилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг молиявий
саводхонлик бўйича расмий веб-сайтида;

2. Марказий банкнинг молиявий саводхонлик бўйича расмий ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида, шунингдек телеграм каналида;
3. Телевидениеда. “Миллий тв”, “Ўзбекистон 24” телеканалларида

4. Оммабоп телеграм каналларида

5. Инстаграм ва Фейсбук тармоқларида

6. Тошкент метроси мониторларида

Аудиолар қуйидагилар орқалиузатилади:

1. Радио каналларда

2. Яндекс, Spotyfy тармоқларида

Баннерлар қуйидаги жойларда жойлаштирилади:

3. Метро бекатлари ва вагонларида

Формат

Видео роликлар 1080р, 720p, 360р ва 240рэкран кенглигида, шунингдек, FLV, H.264/MP4, аудио эълонлар 44100Mhz, 48000Mhzчастота, 320 бит шунингдек MP3, Wave форматларда ва баннерлар ялтирамайдиган материалда.

Видео клипларга қўйиладиган шартлар

Видео клипни тасвирга олишда энг камида Sony alpha S3 фотокамерасидан фойдаланиш. Объективлар кенглиги 16-35мм, 24-105мм, 85мм, 70-200мм. Soft box, Dede light ва LED ёритиш техникаларидан, слайдер, стедикамлардан фойдаланиш

Материалларга (роликларга) қўйиладиган шартлар

Роликлар сценарийси олдиндан буюртмачи билан келишган ҳолда тасдиқланиши керак. Тайёр роликлар давомийлиги 30, 15 ва 5 сония бўлиши, техник томонда юқори сифатда олинган бўлиши, мазмунан аҳоли осон тушинадиган бўлиши керак. Агарда роликларда бошловчи хизматидан фойдаланиш зарурати туғилса, бошловчи ҳалқ танийдиган, соҳани аниқ ва тушинарли етказиб берадиган шахс бўлиши керак. Овоз сифати юқори бўлиши ва эълонни ўқийдиган кадр орти овози халқ танийдиган шахс овози бўлиши зарур. Дубляж қилиш учун профессионал диктор овозидан ва фон мусиқасидан фойдаланиш. Диктор овози эшитган пайтда инсонга салбий таъсир қилмайдиган овоз тонига эга бўлиши, овозида томошабиннинг эътиборини тортадиган бархат бўлиши лозим. Овоз берувчилар эркак ва аёл бўлиши керак.

Амалга ошириш босқичлари

1. Синопсис, визуал жанри ва харажатлар сметасини ўз ичига олган концепцияларнинг ижодий рақобати.

2. Қарор иштирокчилар портфолиосини кўриб чиқиш орқали қабул қилинади.

3. Ғолиб бўлган концепцияни амалга ошириш.

Малака, иш стажига қўйиладиган талаблар

Юқори сифатли видео клиплар таёрлаш, овоз ёзиш, дубляж қилиш, анимацион эффектларни яратиш тажрибаси. Тасвирга олиш, видео монтаж ва компьютер графикаси бозоридаги иш тажрибаси - камида бир йил. Молиявий саводхонликка оид лойиҳаларда иштирок қилган, видео роликлар ва ижтимоий роликлар олган ва соҳа билан яқиндан таниш бўлиши зарур. Олдин қилинган ишларига қараб хулоса қилинади.

Томонлар мослиги ва ўлчамлари:

-кодеклар: h264, vp6f, vp8, theora;
-тавсия этилган томонлар нисбати 16:9;
-видео клипнинг баландлиги унинг кенглигидан ошмаслиги керак;
-кенгликдаги минимал ўлчам 640 пиксел;
-баландликнинг минимал ҳажми 240 пиксел;
-аудио каналлар сони: 2.

Овоз формати:

- кодеклар: aac, mp3, vorbis;

- минимал сифат 48 kHz, 16 bit, stereo;

- овоз каналлари сони: 2.

Файл ҳажми:

1гигабайтгача

Видео клип давомийлиги:

30, 15 ва 5 сония

Клипнинг тавсия қилинган сифати

Тавсия қилинган кенглик: Full HD

Ижобий қабул қилинувчи кенглик: 2К ёки 4К

Қўшимча талаблар

Видеолар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
- аҳолининг реал эҳтиёжларига йўналтирилган бўлиши;
- аҳолига банкдаги омонатлари давлат томонидан кафолатланганлиги ҳақида маълумот берувчи;

- видео роликлар орқали аҳолининг молиявий саводхонлигини оширувчи;
- тарбиявий функцияга эга бўлиши ва ёритилган масалалар бўйича ишончли маълумотларни ўз ичига олиши керак;
- маълумотни томошабинларга қулай ва ажойиб кўринишда етказиш;
- видеолар ўзбек ва рус тилларида тайёрланиши керак.

 

 

 

5. Хизматларнинг таркиби

Видео ролик ва овозли эълонларни яратиш концепциясини ишлаб чиқиш.

Ушбу концепция лойиҳанинг барча кутилаётган босқичларининг, шу жумладан кўрсатиладиган хизматлар муддатини ўз ичига олган режанинг тавсифи сифатида тушунилади.

Концепция қуйидагиларни акс эттириши керак:

Ўзбек ва рус тилларида тасвирга туширилган 5 та видео роликни, ўзбек тилида тайёрланган 4 та аудио эълонни, ўзбек тилида баннерларни тайёрлаш режаси.

Тавсия этилган мавзулар рўйхати;

Сценарийларни топшириш шартлари;

Видео, аудио ва баннерларни топшириш муддати.

Концепция шартномани имзолаганидан кейин 10 (ўн) иш куни ичида тасдиқланиши керак.

 

6. Хизмат кўрсатиш муддатига қўйиладиган талаблар

Шартнома бўйича хизмат олдиндан тўловни олганидан кейин 20 кун ичида тақдим этилиши керак.

 

 

ВИДЕО, АУДИО РОЛИКЛАРНИ ВА БАННЕРЛАРНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

 

1.    Юқори сифатли видео клиплар таёрлаш, овоз ёзиш, дубляж қилиш, анимацион эффектларни яратиш тажрибаси. Тасвирга олиш, видео монтаж ва компьютер графикаси бозоридаги иш тажрибаси камида 1 йил бўлиши      25%

2.    Қатнашчиларнинг олдинги қилинган ишларининг техник сифатига, овоз каналларига, овоз тозалигига, мусиқаларнинг овозга мослиги, диктор овозининг равон ва меъйёрига (майинлик даражаси), нутқдаги артикуляцион маҳорати, молиявий саводхонлик бўйича олдин қилган ишлари борлигига қараб баҳо бериш       25%

3.    Хизматнинг энг арзон баҳоланган нархи     25%

4.    Хизматни бажариб бериш муддати              25%