Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида омонатчилар билан семинарлар
Тадбирлар режасига мувофиқ Ўзбекистон Банклари ассоциацияси ва Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди жорий йилнинг 17 сентябрида Фарғона ва Андижон вилоятларида ҳамда 18 сентябрь куни Наманган вилоятида “Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги Қонунини Ўзбекистон аҳолисини дунё молиявий инқирозини салбий оқибатларидан ҳимоя қилишдаги аҳамияти” мавзусига бағишланган навбатдаги семинарларни ўтказдилар.
Семинарларда тижорат банкларининг вилоят ва туман филиаллари мутахассислари, маҳалла фаоллари ва омонатчилар қатнашдилар. Семинарлар очиқ мулоқот тарзида ўтказилди. ўтказилди.
УБА эксперти |
Ў.Ш. Музафаров |
Фонд директори ўринбосари |
Н.И. Аббосов |