“Turkiston” банк хусусий акциядорлик тижорат банки билан субординар қарз шартномаси тузган фуқаролар диққатига!

“Turkiston” банк ва фуқаролар ўртасида тузилган  “Субординар қарз” шартномалари суд томонидан бекор қилиниб, омонат сифатида тўлаб бериш тўғрисида суд қарорлари қабул қилинган фуқароларнинг маблағлари Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди маблағлари ҳисобидан “Қишлоқ қурилиш банк”нинг Яккасарой банк хизматлари офиси орқали тўлаб берилмоқда.

 

Қўшимча маълумот олиш учун Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фондига 71-238-69-45, 71-238-69-46 телефон рақамлари орқали мурожаат қилиниши мумкин.